"Реал" Арнольдни клублар ўртасидаги ЖЧгача олишни истамоқда

BEPUL PROPAN

"Реал Мадрид" Трент Александер-Арнольдни жорий мавсум якунига етмасидан жамоага қўшилишини хоҳламоқда. Бу ҳақида Англиянинг машҳур сайтларидан бири ҳисобланган "Sky Sports" нашри хабар бермоқда.

Маълумки, 26 ёшли ҳимоячи "Ливерпуль" билан шартномасини якунлаб, клубни тарк этади. Унинг амалдаги келишуви 2025 йил 30 июнгача давом этади. Бироқ, жорий мавсумда бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати сабаб 1–10 июнь кунлари қўшимча трансфер ойнаси очилади.

Шу сабабли, "Реал" англияликлардан футболчи билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишларини сўраган. Бу ҳолда Трент Мадрид клуби сафида жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлади.

Маълумотларга кўра, "қироллик клуби" бунинг учун 500 минг евро компенсация таклиф қилган, аммо мерсесайдликлар буни рад этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!