"Реал" Арнольдни тезроқ ўз сафига қўшиб олиш учун пул тўламоқчи

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Англия терма жамоасининг 26 ёшли ҳимоячиси Трент Александр-Арнолд эркин агент сифатида "Ливерпуль"дан "Реал Мадрид"га ўтмоқда. 
 
Трентнинг шартномаси 30 июнгача мўлжалланган. "Қаймоқранглилар" эса футболчининг 15 июнь куни бошланадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўз сафида ўйнашини хоҳламоқда. Бунинг учун мадридликлар мерсесайдликларга 5 миллион евро тўлайди, дея хабар бермоқда "El Chiringuito TV" бошловчиси Хосеп Педрерол. Аввалроқ "Мадрид" Трентнинг Клублар ўртасида Жаҳон чемпионатида иштироки учун "қизиллар"га 2 млн евро тўлаши айтилганди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Трент жорий мавсум 44 та беллашувда иштирок этиб, 4 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!