
"Реал" Асенсио билан шартномани узайтиради
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Раул Асенсио "қаймоқранглилар" билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, испаниялик футболчи терма жамоадан қайтгач, "қироллик клуби" билан амалдаги шартномасини 2029 йилга қадар узайтиради. Шунингдек, унинг жамоадаги ойлик маоши ҳам сезиларли даражада оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли ҳимоячи "Лос Бланкосликар" сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлган. Унинг ҳозирда нархи 30 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар