Ads

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра, мазкур трансфер мадридликларга 100 млн еврога тушган. Шунингдек, "Челси" яна 15 млн евро бонусга эга бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик фуболчининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йил ёзда ниҳоясига етар эди. У якунига етган мавсумда "аристократлар" сафида АПЛда 37 баҳсда иштирок этиб, 16 та гол киритди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.