"Реал" Мадрид клуби раҳбарияти бельгиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Эден Азарнинг нархини эълон қилди.

ABC нашри тарқатган хабарга қараганда, “Қироллик клуби” 30 ёшли футболчининг трансферини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

“Челси”га қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсидан сўнг, Азар томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатлар “Реал” раҳбариятининг ғазабини келтирган ва шу сабабли, улар шундай қарорга келган.

"Реал" Азарни 2019 йилнинг ёзида “Челси”дан 100 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Шундан буён Эден мадридликлар сафида 40 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар