“Реал” “Барса”ни ғирромликда айблади!

“Реал” раҳбарияти “Барселона”ни норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд трансферида ғирромлик қилаётганликда айбламоқда.

Куни кеча Мино Райола ва футболчининг отаси Альф-Инге Холанд ҳар икки клуб раҳбарлари билан трансфер борасида музокара ўтказган эди.

Маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” каталонияликларда норвегиялик ҳужумчини олиш учун етарли маблағ мавжуд эмас, шунга қарамай, уларнинг Холандга харидор бўлаётгани футболчининг нархини ошишига сабаб бўлаётганидан норози.

Айни пайтда Холандни оладиган клуб 150 минг евродан кўпроқ харажат қилишига тўғри келади.

Ўз навбатида, “Барселона” мадридликларнинг айбловини рад этмоқда ва ёзда футболчи айнан Каталония клубини танлашига умид қилаётганини билдиряпти.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар