«Реал» «Барселона»ни қийин аҳволга солиш учун УЕФАга босим ўтказмоқда
«Реал» ва «Барселона» ўртасидаги кураш энди фақат майдонда эмас, ҳуқуқий майдонда ҳам давом этмоқда. Мадрид клуби УЕФАга босим ўтказиб, каталонияликларга нисбатан жиддий жазо қўлланишини талаб қилмоқда.
Маълум қилинишича, УЕФАнинг этика ва интизом бўйича инспекторлари «Барселона»га оид тергов жараёнига боғлиқ катта ҳажмдаги ҳужжатларни қабул қилган. Улар ушбу материалларни алоҳида тартибда ўрганиб чиқади.
Каталония клуби ҳали ҳам ҳакамларни пора эвазига ўз томонига оғдиришга уринишда айбланаётгани айтилмоқда. Тергов натижаларига қараб, «Барселона»га нисбатан Европа мусобақаларида жиддий чекловлар ёки бошқа турдаги санкциялар қўлланиши эҳтимолдан холи эмас.

Фикрлар