"Реал" "Бавария"нинг асосий ҳимоячиси учун 80 млн евро таклиф қилмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби “Бавария” ҳимоячиси Давид Алабанинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Goal интернет нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “қироллик клуби” 25 ёшли австрялик футболчи учун немис грандига 80 млн евро таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, Алаба жорий мавсум “Бавария” сафида жами 30та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Давид Алабага Каталониянинг "Барселона" клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!