"Реал" Беллингемнинг собиқ жамоадошини сотиб олмоқчи

  • 16 Jun 21:30
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" ёзги трансферлар ойнасида ҳужумчи сотиб олишни режалаштирган. Клуб радарига "Боруссия" футболчиси Карим Адейеми ҳам қўшилди. Бу ҳақда "BILD" нашри хабар бермоқда. 

Tecno

"Қироллик клуби" Адейемининг трансфери учун 80 миллион евро сарфлаши керак. Аммо Каримнинг жамоаси ҳозир уни қўйиб юбормоқчи эмас. 

Миш-мишларга кўра, "Реал" сотиб олиши мумкин бўлган футболчилар орасида КейнМартинес, Мбаппе ва Ҳакими ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Адейеми 2022 йилда "Боруссия"га "Зальцбург"дан 30 миллион евро эвазига келган. Якунига етган мавсумда у 32 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!