"Реал" Беллингемнинг товон пулини 1 миллиард евро этиб белгилайди

Мадриднинг "Реал" клуби айни дамда Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Сантьяго Бернабеу"га ўтишга яқин турган ярим ҳимоячи Жуд Беллингем билан шартномада қанча товон пули ёзиши маълум бўлди.

"Cadena SER" нашри хабарига кўра, англиялик футболчиси "Реал" билан 6 йил муддатга, бир миллиард евро товон пули билан шартнома имзолайди. "Қироллик клуби" ҳозирда Дортмунднинг "Боруссия"си билан шартномани имкон қадар тезроқ ёпиш устида ишламоқда. 19 ёшли ярим ҳимоячи испан жамоасига тахминан 100-120 миллион еврога тушади.

Олдинроқ Беллингемга "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Челси" клублари қизиқиш билдираётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!