Ads

Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Tribalfootball нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” раҳбарияти 25 ёшли бельгиялик форварди жамоани тарк этиши кутилаётган Карим Бенземанинг ўрнига олиб келишмоқчи. Мадридликлар Лукакуни жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришига ишонишмоқда.

Маълумот учун, Лукаку ўтган мавсум МЮ сафида жами 51та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 27та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.