"Реал" Бенземага ўринбосар топди

“Реал” клуби ёзги трансферлар мавсумида “Манчестер Юнайте” ҳужумчиси Ромелу Лукакуни сотиб олиши мумкин.

“Қаймоқранглилар” раҳбарияти 25 ёшли бельгиялик футболчини Карим Бенземага муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Мадридда Лукакуни ҳужум чизиғига жуда мос келишини айтишмоқда.

Лукаку ўтган мавсум барча турнирларда 51 ўйинда 27 гол ва 9 голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг “Манчестер Юнайтед” билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг трансфер нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!