“Реал” Бенземанинг ўрнига бошқа Каримни олиб келади
“Реал” мутасаддилари анчадан бери жамоанинг асосий тўпурари Карим Бенземанинг ўрнини босишга қодир ҳужумчи қидирмоқда.
Маълумотларга қараганда, мадридликлар “Боруссия” футболчиси Карим Адейемини нишонга олган.
Football-Espana нашри “Қироллик клуби” 21 ёшли германиялик ўйинчига жиддий қизиқаётганини тасдиқлади. Карим Адейемининг трансфер нархи 35 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Футболчининг дортмундликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача имзоланган.
Адейеми жорий мавсумда Бундеслигада 14 та учрашувда қатнашиб¸биттадан гол ва ассист қайд этган.
Фикрлар