"Реал" Бэйлдан тезроқ қутилиш йўлини топди

"Реал" уэльслик вингер Гарет Бэйлдан жорий ёзги трансферлар давридаёқ қутилмоқчи.

ABC нашри тарқатган хабарга кўра, жамоа раҳбарияти айни дамда 30 ёшли футболчи билан шартномани бекор қилиш бўйича иш олиб бормоқда. Боиси, Бэйлни сотиб олиш истагини билдирган жамоалар топилмади, унинг “Қироллик клуби”да қолиши эса янада кўпроқ муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

Маълумот учун, Бэйлнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг йиллик маоши эса 17 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!