Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамон “Манчестер Юнайтед” посбони Давида де Хеани сотиб олиш ҳақида бош қотирмоқда.

Diario Gol нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” испаниялик дарвозабон эвазига ўзининг уэльслик футболчиси Гарет Бэйлни манкуанликларга беришга тайёр. “Реал” Бэйлнинг устига МЮга яна товон пули ҳам бермоқчи.

Маълумот учун, де Хеа жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 30та учрашувда иштирок этиб, шуларнинг 17тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришган. Бэйл эса “Реал”нинг 18та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.