“Реал” Бэйлнинг нархини маълум қилди

“Реал” таркибидаги жойини йўқотган Гарет Бэйл мавсум олдидан ижара асосида “Тоттенхэм”га кўчиб ўтган эди.

Уэльслик ҳужумчининг ўйини Жозе Моуриньога маъқул қилди ва у португалиялик мутахассис клуб раҳбариятидан Бэйлни тўлиқ сотиб олишни сўрамоқда.

“Қироллик клуби” ўзига анча бош оғриқ бўлган 31 ёшли футболчидан бутунлай воз кечишга тайёр. Шунинг учун ҳам мадридликлар уни 15 миллион евро эвазига трансфер қилишга рози бўлди.

Бэйлнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!