"Реал" Бэйлнинг ўрнига "Рома" футболчисини олиб келмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби "Рома" ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” 20 ёшли италиялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. У "Реал"дан кетиши айтилаётган Гарет Бэйлнинг ўрнига муносиб кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дзаньолога шунингдек "Ювентус" ва "Тоттенхэм" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд. Ўз навбатида “Рома” эса уни 50 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, Дзаньоло “Рома” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум жами 36та ўйинда иштирок этди ва 6та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!