“Реал” бир гуруҳ ўйинчилардан воз кечди
“Реал” ёзги трансферлар вақтида фаоллигини оширмоқчи. “Қироллик клуби” янги ўйинчиларни олиш баробарида бир неча футболчиларни сотиб юбормоқчи. Бунга клуб хўжайини Флорентино Переснинг хоҳиши асосий омил бўлмоқда.
Маълумотларга қараганда, Гарет Бэйл, Марсело ва Исконинг кетиши ҳал бўлган масала.
Marca нашри клуб хўжайини ёзда Эден Азар, Лука Йович, Вальехо, Диас ва Себальосни сотиб юборишни режалаштираётганини маълум қилди. Переснинг фикрича, бу ўйинчилар жамоага фойда келтирмай қўйган.
Флорентино Перес бу трансферлардан келадиган маблағ ва маошдан тежалган пулларнинг катта қисмини Килиан Мбаппени олишга сарфлайди. Айни пайтда клуб раҳбарияти Эрлинг Холанд трансфер учун етарли маблағ топиш йўлида изланмоқда.
Фикрлар