“Реал” бошқарувига келадиган янги мураббий таркибни ўзгартиради

“Реал” тез орада бош мураббий Зинедин Зиданнинг истеъфога чиқишига тайёргарлик кўрмоқда. Франциялик мураббий жорий мавсумда чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмади ва Европа Чемпионлар лигасини ҳам эрта тарк этди.

Айни пайтда Зидан бир қарор келиш учун бир ҳафта муҳлат олган. Агар у “Қироллик клуби”ни тарк этадиган бўлса, ўрнига италиялик мутахассис Массимилиано Аллегри таклиф этилади.

“Реал” раҳбарияти бу мураббий талабига кўра, у истаган футболчиларни трансфер қилишга ва таркибни янгилашга тайёрлигини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!