"Реал" бразилиялик футболчиларининг товон пулини 1 миллиард евро этиб белгилайди
"Реал" Мадрид тез орада бразилиялик футболчилари билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Винисиус Жуниор билан 2026 йилгача мўлжалланган битим имзоланади. Родриго ва Эдер Милитао билан жамоа 2028 йилга қадар амал қиладиган шартнома тайёрламоқда.
Уч футболчининг товон пули бир ҳил 1 миллиард евро этиб белгиланади. Яъни қайси клуб бу футболчиларни шартномаси якунига етмасдан сотиб олишни истаса, Мадрид клубининг ҳисоб рақамига юқоридаги суммани киритиб қўйиши лозим.
Фикрлар