“Реал” бразилиялик ҳужумчи кетганини эълон қилди

“Реал” клубининг расмий сайти трансфер ойнаси якунланиши арафасида ҳужумкор футболчи Рейньер бошқа жамоага ўтганини эълон қилди.

Хабарда таъкидланишича, 22 ёшли истеъдод эгаси Испания Сегундасида иштирок этаётган  “Гранада” жамоасига ижарага бериб юборилган.

2020 йилнинг январида Рейньерни “Фламенго”дан 30 миллион еврога трансфер қилганди. Бироқ бу харид ўзини оқламади. Мадридликларнинг асосий таркибига кира олмаган ўйинчи  ҳозирга қадар “Боруссия Дортмунд”, “Жирона”, “Фрозиноне”каби клубларда ижарада ўйнади.

Рейньернинг амалдаги шартномаси яна икки мавсум давом этади. Футболчининг ҳозирги нархи 3,5 миллион еврога тушиб қолган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!