“Реал”: Бу футболчини ҳеч кимга бермаймиз, ҳатто “Сити”га ҳам!

CHERY AUTO

“Реал”ни Хаби Алонсо қабул қилиб олганидан кейин жамоанинг турклиялик легионери Арде Гюлернинг ишлари юришиб кетди. Испаниялик мутахассис қўл остида 20 ёшли ярим ҳимоячи жамоанинг асосий ўйинчилари даражасига кўтарилди.

Tecno

Гюлер айни пайтда бир неча гранд клублар, хусусан, Англия Премьер-лигаси мусобақа жадвалида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган “Арсенал” ва “Манчестер Сити” нишонига тушган.  

Аммо Transfer News Live  ва Defensa Central каби манбаларнинг  маълумотларига кўра, “Реал” бу ўйинчини қўйиб юбормоқчи эмас.

Арда Гюлер “Реал” сафида 77 та ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 17 та ассист амалга оширган. Transfermarkt маълумотларига кўра, 20 ёшли ярим ҳимоячининг қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўртасигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!