“Реал” бу ишни ҳеч қачон уддалай олмаган
УЕФА Чемпионлар лигасининг ярим финал биринчи учрашувида “Реал” ўз майдонида “Челси”ни қабул қилиб, кескин ва муросасиз ўтган баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Лондонликлар вакили Кристиан Пулишич урган голга, мадридликлар етакчиси Карим Бензема бир бор жавоб қайтарди.
Шу тариқа, “Реал” ўзининг нохуш анъанасига барҳам бера олмади. “Қироллик клуби” тарихда ҳеч қачон расмий учрашувларда “Челси”ни енга олмаган экан. Чемпионлар лигасидан ташқари мадридликлар “Челси” билан 1971 йилда Кубок эгалари кубогида тўқнашиб, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этган.
Шунингдек, 1998 йили Европа Суперкубогида “Челси” рақибни 1:0 ҳисобида ер тишлатган.
Энди бу галги ярим финалнинг жавоб учрашуви 5 май куни “Стэмфорд Бридж” стадионида ўтказилади.
Фикрлар