"Реал" бугун яна битта футболчи билан хайрлашади

Мадриднинг "Реал" клубидан кўплаб футболчилар кетмоқда. Бугун яна бир ўйинчи жамоа билан расман хайрлашади, дея хабар бермоқда "Cope" нашри. Бу Начо ёки Вальехо бўлиши мумкин. Модрич варианти ҳам йўқ эмас, лекин унинг жамоани тарк этиш эҳтимоли жуда паст.

Олдинроқ, Фабрицио Романо Начо ҳали сўнгги қарорни чиқармагани ва тез орада унинг келажаги аниқ бўлишини айтганди. Ҳимоячига "Интер"дан жиддий қизиқиш бор. 

Вальехо "Реал"да қолишни истайди, бироқ мадридликлар уни сотишга ҳаракат қилмоқда. 25 ёшли Испан эса Ла Лиганинг ўртамиёна жамоасига ўтиши мумкин.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!