"Реал" Бундеслиганинг энг яхши футболчиси учун курашдан чиқди, "Бавария" ва МЮ эса...
"Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" франциялик ҳужумчи Рандаль Коло Муани учун курашда фаворитлик қилмоқда.
L'Equipe хабарига кўра, "Бавария" Коло-Муинининг кўп қиррали футболчи сифатида баҳолайди ва уни қўлга киритиш учун “Айнтрахт”га фойдали таклиф билан чиқиши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" ҳам ҳужумчини трансферига жиддий қизиқмоқда. Бош мураббий Эрик тен Хаг Коло-Муанини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Шунингдек, Коло-Муанига ПСЖ ва “Челси” клублари ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган. Мадриднинг “Реал” клуби эса франциялик ҳужумчи билан шартнома имзолаш фикридан воз кечди.
Тахминларга кўра, франкфуртликлар Коло-Муани учун 60-70 миллион евро ва бунга қўшимча равишда 30-40 миллион евро бонус олишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, немис клубининг янги бош мураббийи Дино Топпмеллер тажрибали Коло-Муанини янги мавсумда ҳам таркибда сақлаб қолишни истамоқда.
Рандаль Коло-Муани ортда қолган 2022/23 йилги мавсумда Бундеслигада жами 32 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган ҳолда “гол+пас” тизимида мавсумнинг энг яхши натижасини қайд этди.
Фикрлар