“Реал” “Челси”га футболчи беради

“Челси” раҳбарияти “Реал” ҳимоячиси Ферлан Мендини трансфер қилиш имкониятига эга бўлди.

“Аристократлар” билан шартномаси якунланган Антонио Рюдигер мадридликлар сафига ўтиб кетганидан кейин Мендига бошланғич таркибдан жой тегмайдиган бўлди. Карло Анчелотти ҳимоя марказида Рюдигер ва Милитао тандемидан фойдаланмоқчи.

Мураббий талабига кўра, универсал ҳимоячи Давид Алаба чап қанотга – Мендининг ўрнига сурилади.

Клуб хўжайинлари ортиқча ўйинчини ушлаб қолмай, уни 50 миллион еврога сотиб юбормоқчи. Бир неча ҳимоячиси кетиб қолган “Челси” эса бундан фойдаланиб қолишга қарор қилган.

Франциялик ҳимоячи “Реал”га келганидан бери 105 та ўйин ўтказиб, бешта гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!