"Реал" "Челси"га қарши ўйиндан олдин жиддий йўқотишга учради

"Реал" марказий ҳимоячиси Рафаэль Варан УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Челси"га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 28 ёшли франциялик футболчи ўнг оёқ сон мушакларидан жароҳат олган. Варан ушбу жароҳатни "Осасуна"га (2:0) қарши беллашувда ортирган.

Рафаэль Варан жорий мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда жами 40 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйишга эришди.

"Челси" - "Реал" учрашуви 5 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Ушбу жамоаларнинг Мадридда ўтган дастлабки ўйини 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!