"Реал"дан мағлубиятга учраган Флик энди "Барса" ўйинига академиядаги футболчиларни қўяди
Вазият шуни тақозо этмоқда
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Реал»га қарши уйда 1:2 ҳисобида мағлубиятдан сўнг жамоадаги кадр муаммолари ҳақида гапирди. «Эл класико» давомидаёқ биринчи бўлим охирига қадар жароҳат олгани сабабли Хави Эспарт майдонни тарк этди.
Шунингдек, жароҳат туфайли ушбу учрашувга «Барселона» таркибига Андреас Кристенсен, Дани Ольмо, Эрик Гарсия ва Жюль Кунде киритилмади.
«Эспарт, Ольмо ва Эрик Гарсия тўқнашувлар натижасида жароҳат олди. Ҳозир ҳимоя чизиғида танлов имкониятларимиз жуда чекланган, шу боис вазиятдан чиқиш йўлини қидиришга мажбурмиз.
Балки академиямиздан яна кўпроқ футболчи жалб қилишимизга тўғри келар. Барибир бу қийинчиликларни енгиб ўтамиз. Умид қиламизки, Кристенсен ва Эрик Гарсия яқин орада сафга қайтишади. Яхши янгиликлар бўладими, кутамиз», – дея таъкидлади Флик журналистлар билан суҳбатда.
«Барселона» Ла Лиганинг навбатдаги турида «Алавес»га қарши майдонга тушади.
Изоҳлар (0)