Ads

Хабарингиз бор, “Реал Мадрид” клуби “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” дарвозабонларига катта қизиқиш билдиряпти. The Independent нашрининг хабар беришича “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес Куртуа ёки Давид де Хеани ёзги трасфер мавсумида жамоага олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа фаолияти давомида уч мавсумни “Атлетико” сафида ўтказган, шу сабабдан у Мадридга боғланиб қолган. “Қаймоқ ранглилар” раҳбарияти бу посбоннинг трансферини қийин, аммо амалга ошириб бўладиган деб ҳисоблашади.

Бир неча кун олдин 25 ёшли голкипер агар ҳеч қандай вазият тўсқинлик қилмаса, “Челси” билан шартномани узайтиришини атиб ўтганди. Бу сўзларни мадридликлар музокараларни бошлаш учун ишора деб билишган.

Флорентино Перес Куртуа каби футболчини жамоага олиб келиш жуда катта харажатларни талаб қилади, бу борада “Реал” 100 миллион евро сарфлашга таёр.