Ads

Англиянинг “Лидс” клуби “Реал” дарвозабони Кико Касильяга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Yorkshire Evening Post нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли испаниялик дарвозабон келгуси ҳафта Чемпионшип етакчиси сафида тиббй кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Касилья “Реал”да Кейлор Навас ва Тибо Куртуаларга рақобатда имкониятни бой бермоқда. У жорий мавсум бирорта ҳам учрашувда иштирок этмади.