“Реал” дарвозасига йўлланган бир зарба икки рекорд олиб келди

TIGGO 2 PRO

Европа Чемпионлар лигасининг нимачорак финал жавоб учрашувида “Атлетико” ўз мухлислари кўз ўнгида “Реал”ни қабул қилди.

Мадриднинг икки клуби тақнашуви “матрасчилар”нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Беллашувнинг 28-сониясида Конор Галлахернинг аниқ зарбаси “Реал” дарвозасидан жой олди.

Галлахер бир зарба билан икки рекордни ўрнатди. Конор қитъанинг энг нуфухли мусобақасида гол урган англияликлар орасида энг тезкор тўп киритган ўйинчи бўлди.

Бундан ташқари, “Реал” дарвозасини киритилган тўп “Атлетико”нинг Чемпионлар лигасидаги энг тезкор голи сифатида қайд этилди.

Шунга қарамай, бу ғалаба Галлахерга ҳам, “Атлетико” ҳам таътимади. Ҳар икки жамоа ўз майдоридаги учрашувда зафар қучгани боис, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди ва унга “Реал” футболчиларининг қўли баланд келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!