“Реал” дарвозасини илма-тешик қилиб ташлаган ҳужумчини арзонга олиш мумкин

  • 28 апрель, 2023, 12:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Жирона” футболчилари “Реал”ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Tecno

Мадридлик дарвозасига тўртала голни 24 ёшли ҳужумчи Валентин Кастельянос урди. Шундан сўнг бу футболчи скаутлар эътиборига тушди.

Кастельянос Испания чемпионатида ижара асосида тўпа тепяпти. Ҳужумчининг трансфер ҳуқуқи АҚШнинг “Нью-Йорк Сити” жамоасига тегишли. ESPN журналистларининг маълум қилишича, америкаликлар Кастельяносни 15 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.

Европада дебют мавсумини ўтказаётган Кастельянос 31 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!