"Реал" Дембеле учун кураш бошлади

CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан шахсан “Боруссия Д” ҳужумчиси Усмон Дембеленинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда La Sexta Deportes нашри хабар тарқатди.

Tecno

Бироқ, дортмундиклар раҳбарияти, қолаверса мураббийлар штаби ҳам 20 ёшли иқтидор эгасини қўйиб юборишни режалаштиришмаяпти. Бундан аввалроқ клуб спорт директори Михаэль Цорк ҳам Дембеле сотилмаслигини маълум қилган эди.

Таъкидлаш керакки, футболчини сотиб олишни истаётган “қироллик клуби” уни ўз сафига қўшиб олган тақдирда ҳам, кейинчалик бир мавсум “Боруссия”нинг ўзига ижарага беришни режалаштираётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Дембеленинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию