"Реал" клуби "Тоттенхэм"нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино билан музокара ўтказгани маълум бўлди.

Onde Sero нашрининг хабар беришича, Мадрид клуби жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданни "эл-класико"да мағлуб бўган тақдирда, ишдан олишни режалаштирган.

"Қаймоқранглилар" "Барселона"га қарши ўйиндан олдин, Почеттинога қўнғироқ қилган.

"Каталония клубига ютқазиб қўйилганида ҳам Зидан истеъфога чиқарилмасди," - деб хабар қилди журналист Хосе Рамон де ла Морена. Бундан ташқари, "Реал" жорий мавсум бундай ўзгариш қилмоқчи эмас.

Жамоада Зиданнинг ҳурмати катта ва у ўз хоҳишига кўра, кетиш қарорини қабул қилиши керак, деб ҳисоблашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)