«Реал» Эндрикни қаерга юбориши аниқлади

  • 08.08.2026 13:53
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» ҳужумчиси Эндрик яқин орада Мадрид клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Рамон Альварес де Мон ижтимоий тармоқ Хда хабар берди. 

 

Унинг маълумотига кўра, бразилиялик футболчи жамоага «РБ Лейпциг»дан ҳимоячи Ян Диоманде келганидан сўнг жамоани тарк этади.

 

Эндрикни Англия премьер-лигаси клубларидан бирига ижарага бериш режалаштирилмоқда. 20 ёшли форварднинг агентлари аллақачон Англия чемпионатидаги жамоалар билан музокара бошлаган. «Реал» раҳбарияти эса футболчини ижарага қўйишга розилик бергани айтилмоқда.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!