“Реал” энг қиммат футболчидан юз ўгирди

  • 1 марта, 2023, 17:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” келаси ёзда асосий нишон сифатида “Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни танлаган эди.

Tecno

Мадридликларнинг режаси бўйича 19 ёшли англиялик ярим ҳимоячи янги лойиҳанинг асосий футболчиларидан бўлиши ва яқин келажакда майдонда Лука Модрич ва Тони Кроос ўрнини эгаллаши режалаштирилганди.

Клуб президенти Флорентино Перес ярим ҳимояда Орельен Чуамени, Эдуардо Камавинга, Федерико Вальверде каби ёш, чаққон ва тезкор футболчиларни жамлаганига қарамай, Беллингемни ҳам тезроқ трансфер қилмоқчи.

Бироқ, ESPN журналисти Ян Оге Фьортофтнинг маълум қилишича, мадридликлар дортмундликлар фуболчи учун талаб қилаётган 150 миллион еврони тўлай олмаслиги мумкин. Бундан ташқари, Жуд учун курашда “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” каби бадавлат клублар билан рақобат испанларни қийнаб қўйиши мумкин.

Айни пайтда “Реал” учун тез орада асосий тўпурар Карим Бенземанинг ўрнини босишга қодир суперҳужумчи олиш энг долзарб масала ҳисобланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию