Ads

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Кейлор Навас ва ярим ҳимоячилар Матео Ковачич ҳамда Гарет Бэйл жароҳатларидан тўлиқ фориғ бўлишди.

Жамоа устози Зинедин Зиданнинг маълум қилишича, футболчилар пайшанба куни Мадрид клубининг умумий машғулотларига қўшилади.

Навас, Ковачич ва Бэйл Испания чемпионати 13-тур доирасида “Малага” билан бўладиган ўйинда майдонга тушади. Ўйин 25 ноябрь куни бўлиб ўтади.