Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Каземиро Ла Лиганинг яқинлашиб келаётган 4-турида "Атлетик" Бильбао билан бўладиган муҳим баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” бош мураббийи Хулен Лопетеги Бразилия терма жамоаси сафидан кеча қайтиб келган 26 ёшли футболчига шанба оқшомида дам бериши мумкин. Унинг ўрнига эса учрашувни Дани Себальос, Иско ёки Маркос Льоренте каби футболчилардан бири ўтказади.