"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан ёзги трансфер вақтида жамони тарк этиши мумкин.

"AS" нашрининг хабарига кўра, "қироллик клуби" футболчилга молиявий томонлама яхши шартнома таклиф қилмаса, Варан жамоасини ўзгартиради. Унинг мадридликлар билан амалдаги келишуви 2022 йилгача мўлжалланган. 

Манбанинг қўшимча қилишича, 27 ёшли ҳимоячига ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсум Варан 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)