"Реал" етакчиси жароҳат олди
"Реал" клуби бугун тунда "Реал Бетис" майдонига сафар қилади. Ушбу муҳим учрашув олдидан мадридликлар еткачиси Марсело жароҳат олди.
"Қаймоқранглилар" расмий "Твиттер" саҳифаси хабарига кўра, бразилиялик фулбек белидан жароҳат олган ва жамоа билан Севильяга учмаган. Энди Марсело "Бенито Вильямарин" стадионидаги баҳсни ўтказиб юборади.
Бразилиялик ҳимоячи ортда қолган мавсумнинг ҳам катта қисмини айнан жароҳат туфайли ўтказиб юборган эди.
Фикрлар