"Реал" етакчисини АПЛга олиб кетишмоқчи
"Реал" Мадрид ҳимоячиси Рафаэль Варан "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, манкунианликлар 27 ёшли француз футболчисини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишни режалаштирмоқда. Боиси МЮ Вараннинг “қироллик клуби”дан кетишни режалаштираётганидан хабардор.
"Реал" Вараннинг трансферини 60 миллион фунтга баҳоламоқда. Бироқ инглизлар нархни туширишга уруниб кўрмоқчи. “Манчестер Юнайтед” раҳбариятининг фикрича, Варан Харри Магуайр билан биргаликда ҳимоя марказида ажойиб жуфтлик ҳосил қилади.
МЮ Варандан ташқари шунингдек, "РБ Лейпциг"дан Ибраим Конате, "Вильярреал"дан Пау Торрес ва "Севилья"дан Жюль Кунде каби футболчиларни ҳам кўз остига олиб қўйган.
Рафаэль Варан жорий 2020/2021 йилги мавсумда Ла Лигада 27 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.
Фикрлар