"Реал" етакчисининг товон пулини 1 миллиард евро этиб белгилади

Яқин орада ҳимоячи Эдер Милитао "Реал" билан шартномасини узайтиради. Янги битим 2027/2028 йилги мавсум охиригача амал қилади. Таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, томонлар ёздаёқ оғзаки келишувга эришган.

Манбага кўра, Эдер Милитаонинг янги шартномасидаги товон пули 1 миллиард евро этиб белгиланган. Агар бошқа клублар бразилиялик футболчини сотиб олмоқчи бўлишса, айнан шу нархга харид қилиши мумкин бўлади.

Футболчининг "Реал" билан ҳозирги шартномаси 2025 йилнинг июнь ойига қадар амал қилади. Бразилиялик футболчи 2019 йилнинг ёзидан буён "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!