
Юлдузлари йўқ Уругвайга мағлуб бўлган Ўзбекистон учрашувда қандай статистика қайд этди?
Бугун 13 октябр куни Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Малайзияда Уругвай терма жамоаси қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Мазкур баҳс жанубий америкаликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Беллашувдаги голлар Факундо Торрес, Хуан Мануэл Санабриа ва Русланбек Жияновлар томонидан киритилди.
Ушбу учрашувда қайд этилган статистика ва терма жамоамиз аъзоларига қўйилган балларни тақдим этамиз.
Тўп назорати - Ўзбекистон 43 фоиз, Уругвай 57 фоиз.
Голли вазиятлар - Ўзбекистон 2 та, Уругвай 3 та.
Дарвоза томон зарбалар - Ўзбекистон 7 та, Уругвай 13 та.
Сейвлар - Ўзбекистон 2 та, Уругвай 1 та.
Бурчак зарбалари - Ўзбекистон 2 та, Уругвай 6 та.
Паслар - Ўзбекистон 341 та, Уругвай 445 та.
Тўпни олиб қўйишлар - Ўзбекистон 8 та, Уругвай 18 та.
Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоларига "Sofascore" томонидан қўйилган баллар: Абдувоҳид Неъматов 6.5, Муҳаммадқодир Ҳамролиев 6.5, Рустам Ашурматов 6.7, Умарбек Эшмуродов 6.9, Ҳожиакбар Алижонов 6.3, Акмал Мозговой 6.5, Отабек Шукуров 6.5, Шерзод Насруллаев 6.9, Азиз Ғаниев 6.7, Элдор Шомуродов 6.8 ва Ҳожимат Эркинов 6.2.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Азизбек Турғунбоев 6.6, Русланбек Жиянов 7.4, Абдурауф Бўриев 6.6, Ҳусайн Норчаев 6.5, Дилшод Саитов 6.5, Игор Сергеев 6.5.
Фикрлар