"Реал" форварди "Бенфика"га ўтиши мумкин

"Реал" форварди Мариано Диас фаолиятини "Бенфика"да давом эттириши мумкин.

O Jogo нашрига кўра, португалияликлар ҳужумчини 16 миллион еврога сотиб олиш истагида. Аммо "Реал" "Лион"дан 2018-йили 21,5 миллион еврога сотиб олган футболчини, камида 20 миллионга сотиб олмоқчи.

Айни дамда томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Мариано жорий мавсумда ўзининг дастлабки ўйинини 9 январь куни Испания Суперкубогида ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!