"Реал" Франциядан ўзига муносиб ҳимоячи топди

"Реал" раҳбарияти жамоага янги марказий ҳимоячи қидирмоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, “Қироллик клуби”нинг бу борадаги эътибори "Лилль" ҳимоячиси Габриэлга тушган.

22 ёшли бразилиялик футболчи “Лилль” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 34 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди. Унинг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!