"Реал" футболчилари кучли бешлик рекордини ўрнатди

Ла Лиганинг 28-туридан ўрин олган "Реал" ва "Эйбар" (3:1) қарама-қаршилигида мезбонлар ҳимоячиси Марсело гол уришга муваффақ бўлди.

Бразилиялик Испания чемпионатининг жорий мавсумида "қаймоқранглилар" сафида гол урган 19-футболчи бўлди. Бу кучли бешлик чемпионатидаги рекорд натижа ҳисобланади.

Испания, Италия, Англия, Германия ва Франция мамлакатларининг ҳеч бир клубида 19 та футболчи гол урмаган.

Мадрид клубининг жорий мавсумдаги тўпурари Карим Бензема ҳисобида 14 та гол бор. Рўйхатнинг иккинчи поғонаси Серхио Рамосга (6 та гол) тегишли ва Тони Кроос Ла Лигадаги 4 та голи билан жамоанинг учинчи рақамли тўпурари бўлиб турипти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!