“Реал” футболчиси 19 ёшида фаолиятини тугатди

“Реал” тарбияланувчиси Марк Кукалон оғир жароҳат асорати оқибатида футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлди.

19 ёшли испан футболчиси 2022 йили УЕФАнинг Ёшлар лигаси доирасидаги ўйинида тиззасидан жиддий шикастланган эди.

Жароҳат операция қилинди. Жарроҳлик амалиёти вақтида футболчининг бўғимига бактерия тушди ва у инфекция келтириб чиқарди. Бунинг оқибатида Кукалон жароҳатдан тўлиқ қутила олмаслиги маълум бўлди.

Бу жароҳат турли асоратларни келтириб чиқарди ва охир-оқибат фаолиятимни тугатиш ҳақида қийин қарорга келишга мажбур бўлдим. Икки йил давомида футболга қайтиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. “Реал”дек буюк клубда тарбияланиб, жуда кўп нарса ўргандим, - деди Марк Кукалон фаолиятини якунлаганини расман эълон қилар экан...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!