"Реал" футболчиси чемпион жамоага ўтади

"Реал" ярим ҳимоячиси Иско мавсум сўнггида "қироллик клуби"ни тарк этади. 

"Marca" нашрининг ёзишича, футболчи хизматига "Бетис" жиддий қизиқиб қолган. Ҳавбекнинг трансферини клуб мураббийи Мануэль Пеллегринининг шахсан ўзи хоҳламоқда. Улар бунгача "Малага"да бирга ишлаган.  "Яшил-оқлар" 30 ёшли испанга икки йиллик шартнома таклиф қилади. 

Исконинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги келишуви 2022 йил ёзда якунига етади. Мадрид клуби футболчи билан янги битим имзолашга шошмаяпти. 

Жорий мавсум ярим ҳимоячи 15 ўйинда майдонга тушиб, иккита гол уришга эришган. Аввалроқ, унга "Севилья" ва "Фиорентина" жамоалари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Эслатиб ўтамиз, "Бетис" Испания кубоги финалида "Валенсия"ни енгиб, чемпионга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!