"Реал" футболчиси клубни тарк этишга қарор қилди
"Реал" жамоаси ҳужумчиси Родриго ўйин амалиёти кам бўлганлиги сабабли клубни тарк этиши мумкин.
"Diario AS" нашри берган маълумотларига кўра,бразилиялик футболчи Хаби Алонсо қўл остида бу мавсум деярли асосий таркибда майдонга тушмасдан келмоқда. Футболчининг атрофидаги вазиятни Туркиянинг "Галатасарай" клуби синчковлик билан кузатиб турибди. Турк клуби қишки трансфер ойнасида 24 ёшли футболчини ижарага олиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Ҳозирда Родригонинг "Трансфермаркт" парталидаги нархи 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
Маълумот учун, бразилиялик футболчи жорий мавсум "қаймоқранглилар" сафида 13 та учрашувда майдонга тушишга эришди ва 2 та голли узатмани ўз номига ёзидириб қўйди.



Фикрлар