"Реал" футболчиси кутилганидан узоқроқ муддатга сафдан чиққанлиги маълум бўлди
"Реал" футболчиси Федерико Вальверде жароҳат олиб, сафдан чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик.
"EstadioTVE" дастурида ФИФА Тиббиёт маркази шифокори Риполь уругвайлик хавбекнинг камида 3-4 ойгача сафдан чиққанлигини маълум қилди. Федерико Ла Лига 9-туридан ўрин олган "Валенсия"га қарши учрашувда жароҳат олиб, 76-дақиқада захирага олинган эди.
Жорий мавсум 22 ёшли ярим ҳимоячи Испания чемпионатида 8 ўйинда иштирок этиб, 3 бор рақиб дарвозасини ишғол этган.
Фикрлар